08:20 / 19.03.2021
2 934

Тошкент метросида нохуш ҳодиса содир бўлди

Тошкент метросида нохуш ҳодиса содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида тўхтаб қолган поезд ортдан келган иккинчи поезд урилиб кетгани, метродаги йўловчилар асабий ҳолатга тушгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳодиса юзасидан ФВВ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 18 март куни тахминан соат 20:10ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Олмозор» ер ости метро бекатидан «Сирғали» метро йўналишининг «Чоштепа» ер усти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат йўналиш таркиб(состав)нинг техник сабабларга кўра тўхтаб қолиши натижасида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги йўналиш таркиб(состав)и тўхтаб турган вагонга бориб енгил урилган.

Маълум бўлишича, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.

Шу билан бирга, «Сирғали» метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилганлиги боис, қолган таркиб(состав)ларнинг ҳаракати қўшимча (ёрдамчи) йўналиш бўйича давом эттирилган. Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлга қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метросида нохуш ҳодиса содир бўлди