
Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси вақтида ҳудуддаги коррупция ҳолатлари тўғрисида гапирди.
«Бош прокурорнинг ўзи вазиятни ўрганиб менга айтди – «Тошкент вилоятида қонун йўқ экан, ҳеч нарсадан қўрқмай қўйишибди», – деди.
Қаранг, бир ноинсоф депутатликка сайланиш учун 3 минг доллар пора берибди. Бундай ҳолатларга жуда кўп дуч келяпмиз. Тўғри, бир вақтлар қамайвериб барака топмадик. Лекин бу қонунни оёқости қилиш дегани эмас. Бундай қилишга ҳеч кимга йўл қўймайман.
Ҳозирча арқонни узун ташлаб турибман, лекин менда ҳамма маълумотлар бор», – деб айтди давлат раҳбари.
Бундан аввалроқ давлат раҳбари вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматовнинг ишдан кетиш масаласига тўхталиб, у ўзи вилоятни бошқара олмаётганини тан олиб ариза ёзгани, ҳудуддаги ўрта бўғиндаги ва бошқа раҳбарлар масъулиятни ўзига олмаслигини айтиб ўтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар