
Фото: «Дарё»
Намангандаги «Афсоналар водийси» боғида Наврўз байрами арафасида 5 тонна ош дамланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Бу жараёнда 12 нафар ошпаз иштирок этди. Ош учун 1,5 тонна гуруч, 1,8 тонна сабзи, 800 килограмм гўшт, 500 килограмм ўсимлик ёғи, 100 килограмм майиз ва шунча нўхат, 10 килограмм зира солингани айтилмоқда.

Фото: «Дарё»
Эҳсон оши маҳаллалар, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, «Саховат» ва «Меҳрибонлик» уйларига тарқатилди.

Фото: «Дарё»
Бугун, 19 март кечки пайт ош дамланган қозонга энди 6,2 тонналик сумалак солишга ҳозирлик кўрилмоқда.

Фото: «Дарё»
Мегасумалак масаллиқлари ҳам чакана эмас: 1,8 тонна буғдой ивитилган, 3,4 тонна ун, 600 килограмм ёғ, 50 килограмм зоғора ун тайёрлаб қўйилган.

Фото: «Дарё»
Наманганлик 30 нафар тажрибали аёл таом қозондан олингунча бунга бош-қош бўлади. Сумалак 21 март — Наврўз байрами куни тонгда тайёр бўлиши ва тарқатилиши кўзда тутилган.

Фото: «Дарё»
Эслатиб ўтамиз, Наманганда 2019 йилги Наврўз байрамида ҳам салкам 7 тонналик мегасумалак тайёрланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг