12:00 / 23.03.2021
1 619

Фирибгарнинг ўзбошимчалиги фош бўлди

Фирибгарнинг ўзбошимчалиги фош бўлди
Фото: ИИВ
2021 йил 15 март куни Термиз шаҳрида 4-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси хабарига кўра, Д.Ш. 2018 йил август ойида «Паттакесар» маҳалласида вақтинча яшовчи таниши Х.Ғ.га шаҳарнинг «Боғишамол» маҳалласида жойлашган акаси Д.Р.нинг номида бўлган 500 квадрат метрга тенг бўлган савдо-сотиқ қилиш учун мўлжалланган нотурар жойни 430.000.000 (тўрт юз ўттиз миллион) сўмга сотади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилишича, фуқаро Д.Ш. ушбу мулкни яқин қариндошлари билан келишмаган ҳолда бойлик орттириш мақсадида ўзбошимчалик билан сотиб юбориши ҳамда бунинг оқибатида яқин қариндошлар ўртасида узоқ вақтдан буён келишмовчилик давом этиб келади.

Шундан сўнг Д.Ш.нинг турмуш ўртоғи Ю.Т. 2020 йил 14 январь кунида Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига даъво билан мурожаат қилиб, шаҳардаги давлат нотариал идораси томонидан 2018 йилнинг 2 август кунидаги Д.Р. ва Х.Ғ.ларнинг ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилдириб, нотурар жойни қайтариб олган ва Х.Ғ.дан олган 430.000.000 (тўрт юз ўттиз миллион) сўмни қайтариб бермаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15 март куни Д.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фирибгарнинг ўзбошимчалиги фош бўлди