20:56 / 25.03.2021
2 418

Аёлни шарманда қилиш билан қўрқитганлар ушланди

Аёлни шарманда қилиш билан қўрқитганлар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Чироқчи туманида фуқарони интернет тармоқлари орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб пул талаб қилган товламачилар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ю. ва С.А.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ғ.нинг Н. исмли аёл билан ишқий муносабатлари акс этган видеотасвирларни интернет тармоқларида тарқатиб, уларни шарманда қилиш билан қўрқитиб, эвазига талаб қилган 1 000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ю. ва С.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёлни шарманда қилиш билан қўрқитганлар ушланди