15:03 / 29.03.2021
2 994

Миразиз Бозоровнинг калтакланиши юзасидан расмий маълумот берилди

Миразиз Бозоровнинг калтакланиши юзасидан расмий маълумот берилди
Фото: Твиттер
Ижтимоий тармоқларда тарқалган М.Бозоровга тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан ИИББ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 28 март куни тахминан соат 22:45 ларда Миробод тумани Афросиёб кўчаси 21-уй олдида 3 нафар номаълум шахслар 1991 й.т. Бозоров Миразиз Мирзажон ўғлини уриб тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан номаълум тарафга яширинган. Олган тан жароҳатлари билан М.Бозоров шифохонага ётқизилган.

Тиббиёт муассасасидан олинган маълумотга кўра, ушбу фуқарода бош мия очиқ ва ёпиқ жароҳатлари, ўнг қош соҳаси йиртилган жароҳати, кўкрак қафаси ва қорин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг оёқ болдир суяги очиқ синиши жароҳатлари қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «и» банди («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда М.Бозоровга нисбатан тан жароҳатлари етказган номаълум шахсларни аниқлаш мақсадида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миразиз Бозоровнинг калтакланиши юзасидан расмий маълумот берилди