22:00 / 29.03.2021
1 952

Самарқандда ушланган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди

Самарқандда ушланган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида 27 март куни ўтказилган рейд давомида Қашқадарёдан Андижонга ҳаракатланаётган автомашинада ноқонуний олиб кетилаётган шер боласи олиб қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабарига кўра, шер боласи 29 март куни ветеринария ва хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. 1 ёшда деб тахмин қилинаётган шер боласининг аҳволи яхши бўлиб, боғ ходимлари томонидан парвариш қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шер боласини қашқадарёлик ва андижонлик икки шахс Nexia-2 машинаси юкхонасида олиб кетаётган бўлган. Уларда ушбу ҳайвонни боқиш ва парваришлаш учун ҳеч қандай ҳужжати йўқлиги аниқланган. Ҳайдовчи вазиятдан қутулиш учун шер боласи ётган юкхонани ҳаракат вақтида очиб, ҳайвонни қочириб юбормоқчи бўлган. ИИО ходимлари машинани зудлик билан тўхтатиб, шерни қайта ушлаб, машинага солиб, ИИББ қошидаги Кинология бўлимига олиб борилган. Шер боласининг бир оёғи лат егани аниқлангани сабабли даво чораларидан сўнг Тошкент ҳайвонот боғига топширилиши айтилганди.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон вилоятининг Марҳамат туманидан бўлган фуқаро ушбу шерни ўтган йили карантиндан аввал Қашқадарёдан сотиб олган ва шу вақтгача олиб кета олмаганини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, шерг тегишли ҳужжатни расмийлаштириш учун олиб кетаётганида ички ишлар ходими томонидан тўхтатилган. Фуқаро шерни янги туғилган пайтида сотиб олгани, бу ҳақда олди-сотди шартномаси борлиги ва уни кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ушланган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди