13:57 / 01.04.2021
1 708

Маҳкумларни сақлаш шароитлари яхшиланади

Маҳкумларни сақлаш шароитлари яхшиланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Қуйидагилар тасдиқланди:
  • Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни, шунингдек махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари;
  • Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни кийим-кечак ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш меъёрлари;
  • Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш колониялари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган ҳомиладор ва эмизикли аёлларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш меъёрлари;
  • Ички ишлар вазирлиги даволаш муассасаларида жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт бўлимларида стационар даволанишда бўлган беморларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак (буюм) билан таъминлаш меъёрлари;
  • Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини совун ва ювиш воситалари билан таъминлаш меъёрлари.

ИИВга қуйидагиларни белгилаш ҳуқуқи берилди:
  • жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида қамоқда сақланаётган шахсларни озиқ-овқат, ашёвий мол-мулк, совун ва ювиш воситалари билан таъминлаш меъёрлари қўлланиш тартибини, шунингдек сақлаш таъминоти учун пул маблағлари харажатларини белгилаш;
  • маҳкумлар учун кийим-кечак моделини, уларга кийим-кечакни бериш ва ишлатиш тартибини белгилаш;
  • бемор маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини белгилаш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини бошқалари билан алмаштириш меъёрларини ва уларни қўллаш тартибини белгилаш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳкумларни сақлаш шароитлари яхшиланади