21:13 / 06.04.2021
2 509

“Ёшлар ижод саройи” да китобхонлик кечаси

“Ёшлар ижод саройи” да китобхонлик кечаси
Ёшлар ижод саройида профессор Зарифбой Ибодуллаев билан учрашув
“Ёшлар ижод саройи” да китобхонлик кечаси бўлиб ўтди. Унда профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг “Тиббиёт психологияси”, “Асаб ва руҳият” ҳамда “Умумий неврология” китоблари тақдимоти ўтказилди. Тадбирни Муҳиддин Омон олиб борди. Тадбирнинг энг асосий иштирокчилари “Темурбек мактаби” курсантлари бўлди.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев "Темурбек мактаби" курсантларига ўзи ёзган китобларни тақдим қилмоқда
Тиббиёт ва психологияга оид бир неча дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-оммабоп рисолалар муаллифи, таниқли олим Зарифбой Ибодуллаев билан учрашув жуда қизиқарли муҳитда ўтди. Айниқса ўзбек китобхонларига машҳур бўлган ва 4 маротаба нашр юзини кўрган “Асаб ва руҳият” китоби ёзилиши тарихи ҳамда олимнинг қизиқишлари ҳақида кўп савол-жавоблар бўлди.

"Темурбек мактаби" курсантлари Зарифбой Ибодуллаевнинг дастхати
“Темурбек мактаби” ўқувчилари, яъни келажакда юртимиз посбонлари ва бўлажак офицерларга руҳиятни чиниқтириш, тўғрисўзлик, мардлик ва ҳар қандай вазиятда ҳам шижоатли бўлиб қолиш учун тинимсиз изланиш, илм олишда асло тўхтамаслик ҳақида кўп маслаҳатлар берилди. Курсантлар, шунингдек, тиббиёт психологияси, психосоматик касалликлар, неврозга чалинмаслик йўллари ҳақида ҳам олимга саволлар билан юзланишди.

Тадбир якунида энг фаол иштирокчиларга устоз Зарифбой Ибодуллаев “Тиббиёт психологияси” ва “Асаб ва руҳият” китобларига дастхат ёзиб совға қилди.

Курбонов Собитжон, Гапуров Абдурашид
6 апрел 2021 йил

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ёшлар ижод саройи” да китобхонлик кечаси