20:15 / 08.04.2021
2 818

Шавкат Мирзиёев: Ишламаган одамлар йўлимизга тўсиқ бўляпти

Шавкат Мирзиёев: Ишламаган одамлар йўлимизга тўсиқ бўляпти
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилдики, ўтган йилда кичик бизнес субъектларига жами 120 триллион сўмлик кредит ва молиявий ёрдамлар ажратилди.

Шундан, 86 триллион сўмлик кредит ажратилди, 21 триллион сўмлик кредит тўлови кечиктирилди, 12 триллион сўмлик субсидия ва солиқ имтиёзлари берилди. Натижада пандемиядан зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти тикланиб, хусусий корхоналар пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсди.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги ишларга танқидий баҳо берди.

- Кичик бизнесни қўллаб-қувватламаган раҳбар бугунги сиёсатга хиёнат қилган бўлади. Ҳамма шароитни қилиб беряпмиз. Вилоят ҳокимларига ҳамма ҳамкорларни топиб беряпмиз. Фақат ҳаракат қилиш керак. Ҳамма вилоятда имкониятлар бор. Маҳсулотни сифатли ва қиммат сотишни ўйлаш керак», дея таъкидлади Президент вилоят ҳокимларига қарата. Ишламаган одамлар йўлимизга тўсиқ бўляпти.

Ҳар бир ҳоким янгича ишлаш ва янгича фикрларга ўтмас экан, одамлар биздан норизо бўлади.

Биз қанчалик кўп маблағ берганимиз, шарт-шароитлар яратганимиз билан, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, тадбиркор билан дўст бўлиб, янгича ишламаса, натижа ва самара бўлмайди
, деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йил биринчи чорагида 27 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга (25,6 триллион сўм берилган) ўсди. Лекин айрим ҳудуд ва сектор раҳбарлари яратилган бу имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаяпти.

Мисол учун, салоҳияти юқори бўлган Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига атиги 1,9 миллион сўмга тўғри келиб, бу – республика кўрсаткичидан 2 баравар паст (3,5 миллион сўм).

Қашқадарёда аҳоли жон бошига йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми, 3 миллион сўмдан ошмаган ёки бошқалардан 2 баравар кам. Ушбу вилоятда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони атиги 4 та, уларда ишловчилар сони 16 нафардан иборат (республикада ҳар минг аҳолига 6 та тадбиркорлик субъекти ва уларда ишловчилар сони 30 тани ташкил қилади).

Навоий вилоятидаги 7 мингдан ортиқ тадбиркорлар (24 фоиз) муаммолар ечилмаётгани, улар фаолиятига тўсқинликлар бўлаётгани ҳақида мурожаат қилган. Бу – ҳудудлар ичида энг салбий кўрсаткич.

Навоийдаги жами 10 та кичик саноат зонасининг 72 гектар ёки 66 фоиз ерига бирорта лойиҳа жойлаштирилмаган. Шунингдек, Навоийда ҳар бир кичик бизнес субъекти томонидан йилига 1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, солиқ тушуми 30 миллион сўмни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Ишламаган одамлар йўлимизга тўсиқ бўляпти