14:15 / 09.04.2021
2 504

Эмлашдан сўнг иситма кўтарилса нима қилиш керак?

Эмлашдан сўнг иситма кўтарилса нима қилиш керак?
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши кураш ва вакцинация жараёнлари юзасидан баъзи саволларга жавоб берди.

— Агар эмлашдан кейин тана ҳарорати кўтарилса, қандай йўл тутиш керак?
— Эмлашдан сўнг мабодо тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса, ортиқча ваҳимага тушмаслик керак. Бундай ҳолатда, аввало, кўп суюқлик ичиш тавсия этилади ва тегишли тавсилар олиш учун оилавий шифокорга мурожаат этиш керак. Тана ҳарорати давомли равишда 38 даражагача кўтарилиши кузатилса, уни келтириб чиқараётган омилни аниқлаш учун клиник лаборатор текширувлар ўтказиш лозим бўлади.

— Вакцина қабул қилувчи фуқаролар дастлаб қандай тиббий текширувлардан ўтказилади?
— Вакцина қабул қилувчи фуқаролар дастлаб шифокор назоратидан ўтади, тиббий кўрик давомида шифокор:
- фуқаронинг бугунги кундаги шикоятлари, умумий аҳволини ўрганади;
- мавжуд сурункали касалликларини ва бугунги кунда қабул қилаётган дори воситалари ҳақида маълумот олади;
- организмнинг аъзоларида кузатилаётган ўзгаришлар: қон босими, тана вазни ва бўй узунлигини ўлчаш, юрак уриш ва нафас олиш сони, сатурацияни аниқлайди, шунингдек юрак, нафас аъзоларини аускультатив эшитади;
- шифокор текширувида аниқланган ҳолатдан келиб чиқиб, зарурат бўлганда клиник ва лаборатор текширувлар: умумий қон ва пешоб таҳлиллари, қонда қанд миқдори ва биокимёвий текширувлар ўтказилади.

Фуқароларнинг саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, организмда ўткир шамоллаш ёки яллиғланиш касалликлари аниқланмаса ва сурункали касалликлари авж олиш ёки хуруж қилиш эҳтимоли бўлмаса, эмланиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эмлашдан сўнг иситма кўтарилса нима қилиш керак?