09:40 / 13.04.2021
3 025

Мутахассислар саратон касаллигини келтириб чиқарувчи меваларни санаб беришди

Мутахассислар саратон касаллигини келтириб чиқарувчи меваларни санаб беришди
Индиана университети олимлари баъзи меваларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касаллиги ривожланишига олиб келишини аниқлашди.

Муаммолар цитрус меваларни ортиқча истеъмол қилганда пайдо бўлиши мумкин, дейишмоқда экспертлар. Уларнинг фикрига кўра, бу меланома пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, — дейилади «British Journal of Dermatology» журналида чоп этилган мақолада.

Кунига иккитадан ортиқ цитрус мева (айниқса, апельсин ва унинг шарбати) истеъмол қилиш одамнинг саратон касаллигига чалиниш хавфини 63 фоизга ошириши аниқланди, дейилади мақолада.

Олимларнинг фикрича, фотосенсибилизациялаш ва фотокарциноген хусусиятларига эга псорален моддаси салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлади. Териси оч рангли кишилар меланома бўйича хавф гуруҳига киришади. Мутахассислар уларга цитрус меваларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишни тавсия этишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутахассислар саратон касаллигини келтириб чиқарувчи меваларни санаб беришди