date

Эрта тарвуз хавфи: май ойида истеъмол қилиш қанчалик хавфли?

Эрта тарвуз хавфи: май ойида истеъмол қилиш қанчалик хавфли?

Май ойида сотувга чиқаётган эрта пишган тарвузлар соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин. Мутахассислар бундай маҳсулотларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидлашмоқда. Айрим ҳолларда эрта тарвузларда нитрат ва азот миқдори юқори бўлиб, бу организмга салбий таъсир кўрсатади.

Натижада кўнгил айниши, ҳолсизлик, бош айланиши, ҳатто ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши кузатилиши мумкин. Баъзи ҳолларда эса заҳарланиш аломатлари ҳам пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шу боис бозордан маҳсулот танлашда унинг табиий пишганига алоҳида эътибор қаратиш муҳим.

Тарвузни уй шароитида текшириш усули:

Тарвузнинг кичик бўлагини сувга солиб қўйинг. Агар 1–1,5 соат ичида сув тиниқ ҳолатда қолса, маҳсулот нисбатан хавфсиз ҳисобланади. Агар сув пушти, қизил ёки тўқ сариқ рангга кирса, бундай тарвузни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

Айниқса болалар, кексалар ва ҳомиладор аёллар эрта пишган маҳсулотларни танлашда янада эҳтиёткор бўлишлари керак. Шифокорлар имкон қадар мавсумий ва табиий етилган меваларни истеъмол қилишни тавсия этишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Эрта тарвуз хавфи: май ойида истеъмол қилиш қанчалик хавфли?