11:40 / 13.04.2021
3 284

Шихи Жалил зиёратгоҳида 19 ёшли йигит тепаликдан йиқилиб тушди (видео)

Шихи Жалил зиёратгоҳида 19 ёшли йигит тепаликдан йиқилиб тушди (видео)
Ижтимоий тармоқларда «Қорақалпоғистонда Шихи Жалил зиёратгоҳида бир фуқаро тепаликдан пастга йиқилди» сарлавҳаси билан видео тарқалди. Воқеа юзасидан «Халқ сўзи online» Амударё тумани тез тиббий ёрдам бўлимига таяниб, маълумот берди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат 2021 йилнинг 11 апрель куни содир бўлган. Тиббиёт бўлими 11 апрель куни соат 13:10 да ўша зиёратгоҳ ҳудудига чақирув бўлганини тасдиқлади.

Тиббий ёрдам бригадаси 13:45 да етиб борган ва бемор, яъни тоғдан йиқилиб тушган 2002 йилда туғилган B.И.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Йигит Хоразм вилоятидан ташриф буюрган зиёратчи бўлган ва тиббий кўрик пайтида шифокор билан гаплашган. Шифохонага бормаслигини ва ҳамроҳлари билан биргаликда кетишини, ўзларининг ҳудудий шифохонасига кетишини айтган.

«Афсуски, ушбу ҳудудга келган айрим зиёратчиларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида ана шундай ҳолатлар ҳам юз бериб турибди. Кечаги ҳолат биз Қуръон тиловат қиладиган ҳудуддан сал олисроқда содир бўлганлиги туфайли биз кейинроқ хабар топдик.

Гувоҳларнинг айтишича, ўша ҳолат юз берган ҳудудда бир неча ёш йигит тош устига чиқиб, ундан сакраган ҳолатларини қўл телефонларига суратга олиб турган бўлган. Йиқилган йигит ҳам ана шундай ҳаракатлари ва эҳтиётсизлик оқибатида йиқилган бўлиши ҳам мумкин.

Шу ўринда ушбу ҳудуднинг масъул ходими сифатида зиёратга ташриф буюрувчилар ва уларга раҳбарлик қилиб келувчиларга бу жой турли хил қилиқлар кўрсатиб, селфига тушадиган манзил эмаслигини уқтириб қўймоқчи эдим. Бу зиёратгоҳ! Унга келиб-кетишда тартиб қоидаларга амал қилсалар ва тоғга чиқиш ва тушишда хавфсизлик қоидаларига амал қилсалар, бу каби хунук ҳолатларнинг олдини олган бўлар эдик
», – дейди Шайх Жалил бобо зиёратгоҳи масъул ходими Махсутбой Якубов.

Маълум қилинишича, 8 апрель куни ҳам бир ёш қиз шу тоғга чиқиш ва тушишда эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олган. Уни зиёратгоҳ масъули Амударё тумани шифохонасига олиб борган ва унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шихи Жалил зиёратгоҳида 19 ёшли йигит тепаликдан йиқилиб тушди (видео)