Фото: «Tergov.uz»
2021 йил 12 март куни соат 07:55 ларда қозоқ миллатига мансуб бўлган фуқаро 27 ёшли М.Қулмахон Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Дўстлик-1 маҳалласи ҳудудида бўла туриб, аввалдан телефон орқали гаплашиб юрган таниши 21 ёшли У.Маликани эркига хилоф равишда никоҳдан ўтиш учун ўғирлаб, ўзининг яшаш хонадонига олиб боради. У билан никоҳдан ўтишга мажбурлаган, лекин Малика У. қаршилик кўрсатиб қочиб кетган ва унга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Қулмахонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди