
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 11.09.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор "TOSHKENTGAZSUVQURILISHMONTAJ"дан ундирувчи Ҳокимлик Ягона Буюртмачи Хизмати-Инжиниринг Компанияси фойдасига 231 493 500 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 16.08.2020 йилда Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилиб, қарори қарздорга юборилган.
Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Ижро ҳаракатлари давомида МИБ портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавобларга кўра, қарздорга тегшили бўлган мол-мулкларга банд солинган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамларига инкасса қўйилиб қарздорнинг ҳисоб рақамидан қарздорлик тўлиқ ундирилиб, пул маблағлари ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар