Корхонага қарашли “Tracker” атомашинаси хатланди

1 дақиқа ўқиш2.3K
Корхонага қарашли “Tracker” атомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Бувайда туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 25.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Ғулом Азамат файзи” оилавий корхонасидан АТ “Агро банк” Бувайда туман филиали фойдасига 182 млн. 35 минг сўм кредит қарзи ва 16 110 сўм почта ҳаражати ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Жорий йилнинг 15 январь куни қарздор “Ғулом Азамат файзи” оилавий корхонаси раҳбари А.Алиевга ижро иши юритуви қўзғатилганлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган бўлишига қарамасдан гаровга қўйилган “Tracker” автомашинасини ижродан яширган.

Ушбу транспорт воситасига нисбатан эълон қилинган қидирув ҳаракатлари давомида 25.03.2021 йилда Бувайда туман марказида ҳаракатланаётган вақтида ушланган ва жарима майдончасига олиб кирилган.

Бир неча кун яёв юрган корхона раҳбари А.Алиев банкдан бўлган 182 млн. 35 минг сўм кредит қарзи ва бошқа ҳаражатларни тўлиқ тўлади. Шунингдек, суд ҳужжати ижросини ихтиёрий таъминламаганлиги сабабли унга нисбатан тегишли маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?