08:30 / 29.04.2021
1 838

Стюардессаларга ўзбек тилида чиройли гапириш талаби қўйилади — Илҳом Маҳкамов


28 апрел куни «Uzbekistan Airways» ва «Uzbekistan Airports» AЖнинг келгуси режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда стюардессаларнинг ўзбек тилида яхши гапира олмаслиги танқид қилинди.

Журналистларнинг ўзбек миллий авиакомпаниясида фаолият олиб бораётган стюардессаларга ўзбек тилида равон гапира олиш талаби қўйилиши борасидаги саволига транспорт вазири ҳамда «Uzbekistan Airways» AЖ бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов жавоб берди.

«Aлбатта, бу ўринли савол. Aлбатта, бу нарса қўйилган. Мавжуд бўлган борт кузатувчиларимизнинг ҳаммаси ўзбек тилини билмагани сабаб уларни алмаштириб юбормаслик учун биз уларга адабий тилда чиройли нутқ сўзлаш имкониятига эга бўладиган курсларни ташкил қилганмиз. Албатта, стюардессаларга қўйиладиган талаблардан биттаси шу бўлади», — деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Стюардессаларга ўзбек тилида чиройли гапириш талаби қўйилади — Илҳом Маҳкамов

Жамият янгиликлари