10:20 / 11.05.2021
1 410

Тиббий дори воситаларининг ноқонуний ўтказилишини олди олинди


Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Мирзаобод тумани ҳудудида тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилган.Тезкор тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган, А-373 йўлининг Қарши-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.Ф бошқарувидаги “Кобальт” русумли енгил автотранспорт воситаси Мирзаобод тумани ҳудудида вилоят ИИБ ЙПХ ходимлари иштирокида тўхтатилди.

Ушбу автотранспорт воситаси салони холислар иштирокида кўздан кечирилганда Хиндистон давлатида ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, 3 та қоғоз коробкаларга жойлаштирилган, 580 қути, ҳар бир қутида 10 дона жами 5 800 дона  (ҳар бир донаси 15 000 сўмдан) умумий қиймати 87 000 000 сўмлик “Витал Вит К1” (0,5 мл) номли тиббий дори воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиббий дори воситаларининг ноқонуний ўтказилишини олди олинди