15:00 / 22.05.2021
2 158

Қашқадарёда 700га яқин Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётган браконьерлар ушланди


Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
2021 йил 21 май куни Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари ва вилоят ИИБ ЙПХХ, вилоят ўсимликлар карантин инспекцияси, вилоят витеринария ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи тумани «Умакай» ЙПХ мунтазам масканида тўхтатилган автомашинада ёввойи ҳайвонот дунёси объекти ҳисобланган тошбақалар табиий муҳитдан ноқонуний йиғиб-териб олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ушбу тур Ўзбекистон Республикаси «Қизил Китоби»га киритилган бўлиб, «Ўрта Осиё чўл тошбақаси» (TORTOISE Agrionemys horsfieldii) ҳисобланади. Ноёб эндимек тур ҳисобланган ушбу тошбақалар мамлакатимизнинг барча адирликларида учрайди. Мустаҳкамлашган қумлар, сертўпроқ чўлларда яшаб, тоғда денгиз сатҳидан 1300метр баландликкача кўтарилади. Баъзан водийдаги сийрак майсали даштлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари (шудгор, полиз ва далалар) да ҳам учрайди.

Иккинчи Жаҳон уруши даврида Ўрта Осиё тошбақаси гўштидан кўп миқдорда консервалар тайёрлашда фойдаланилган. Тошбақаларнинг антропоген омиллар таъсирида яшаш жойлари ўзгариши ва йўқ қилиниши (яйловлардан чорвачилик мақсадида узоқ йиллардан бери ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш, қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, тижорат (экспорт) мақсадида тошбақаларни овлаш ва тухумларини териш, жумладан, браконьерлар томонидан турли ноқонуний мақсадларда териб олиниши) натижасида ушбу тур камайиб кетмоқда.

Браконьерлар томонидан вилоятдан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилаётган тошбақалар бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий кўриб чиқиш мақсадида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Вилоят атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштирилган ҳолда экологик муҳофаза ҳудуди ҳисобланган Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомнигига тошбақалар топшириш учун жўнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 700га яқин Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётган браконьерлар ушланди