Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Давлатобод туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганлигининг 4 йиллигига бағишлаб ўтказилган мусобақада Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Мусобақа низомига кўра дастлаб гуруҳлар бўлинган ҳолда баҳс олиб борилди. Ҳар бир гуруҳда беш нафардан иштирокчи бир-бирларини синовдан ўтказдилар. Гуруҳларда 1 ва 2 ўринларни эгаллаган ходимлар ғолиблик учун баҳсларни давом эттирдилар.
Ярим финалда ғолибликни қўлга киритган Бюронинг Наманган туман бўлими давлат ижрочиси Охунжон Дадамирзаев ва бошқарма инспектори Абдулбосит Хамраевлар финалга йўлланма олишди.
3 та бўлимдан иборат финал ўйини йиғилганларга шиддатли баҳсни тақдим этди. Якуний баҳсда О.Дадамирзаев ғолиб бўлиб, мусобақа чемпионлигини қўлга киритди. 3 ўрин учун кечган баҳсда эса бошқарма мутахасссиси М.Қўчқаров қўлга киритди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида мамлакатимизда спортни оммавийлигини таъминлаш, аҳоли айниқса турли соҳа вакиллари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани эътироф этилди. Шундан сўнг, ғолиб ва совриндорларга бошқарманинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди
Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади