08:00 / 02.06.2021
822

Чет элга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Чет элга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Фото: Департамент
Қирғизистон Республикасининг Ўш тиббиёт университетига имтиҳонларисиз ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Я.А. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикаси Ўш тиббиёт университетига кириш имтиҳонларисиз ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Чет элга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди