10:30 / 12.06.2021
1 439

Тошкентдаги метро бекатларининг биридан шубҳали буюм топилди

Тошкентдаги метро бекатларининг биридан шубҳали буюм топилди

Кадр: Telegram
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекатида поезддан йўловчилар тушириб юборилгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 11 июнь куни соат 11:50 да 38-йўналишда ҳаракатланаётган поезднинг 3-вагонида шубҳали нарса қолдириб кетилган ва бу ҳақда поезд машинистига хабар берилган. Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент метрополитени ўртасидаги ўзаро келишилган йўриқномага кўра, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида улар «Космонавтлар» бекатида поезддан туширилган.

Қолдириб кетилган қаровсиз буюмни текшириш учун поезд йўловчиларсиз электродепода жойлашган махсус текшириш пунктига юборилган. Барча йўналишларда поездлар жадвал асосида ҳаракатланишни давом этган.

«Шу сабабли, ҳурматли ҳамшаҳарлар, бу каби видеолавҳаларни тасвирга олиб, нотўғри изоҳлар билан ижтимоий тармоқларда жойлаштиришдан аввал метрополитен ходимларидан сўраб, аниқлик киритиб олишингиз тавсия этилади», — дейилади муносабатда.
Шу билан бирга, йўловчиларни ташиш билан боғлиқ фаолият юритувчи метрополитен корхонасини била туриб ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантириш мақсадида асосланмаган ёлғон хабарлар, фото ва видеолавҳалар, уйдирмаларни тарқатиш, шунингдек, нашр қилиш ёки бошқа усулда кўпайтирилган тарзда телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида жойлаштириш орқали ҳамда ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш билан боғлиқ қонунбузарликни қасддан содир қилган шахслар қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши эслатиб ўтилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги метро бекатларининг биридан шубҳали буюм топилди