18:06 / 13.06.2021
721

Андижонда она боласини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда

Андижонда она боласини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл фарзандини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилган видео тарқалди.

Видеода айтилишича, боланинг кўчада тиланчилик қилишига унинг онаси мажбурлаган. Боланинг танасида, юзида жароҳатлари борлиги, хусусан, қўли тош билан урилгани, қизиган дазмол босилгани айтилган ва жароҳатланган жойлари кўрсатилган.

Фото: Видеодан кадр
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилинишича, мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Андижонда она боласини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда