13:45 / 14.06.2021
1 838

Божхоначилар “Автобус” операциясини фош этишди


Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамизга автотранспорт воситаларининг ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйишмоқда.
  
Жумладан, Контабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида навбатдаги тезкор ҳолатда “Ғиждувон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида юртимиздаги МЧЖ номига четдан келтирилган автобус божхонада расмийлаштириш жараёнида қинғирликка қўл урилгани аниқланди.

Гап шундаки, ҳужжатларда ушбу техника 2019 йилда ишлаб чиқарилгани қайд этилган бўлса-да, аммо транспорт воситаси ҳолатининг экспертиза натижалари буни тасдиқламади. Ўрганишлар давомида ишлаб чиқарилган йилини англатувчи VIN рақамлари халқаро меъёр талаблари асосида ишлаб чиқарилган корхона томонидан урилмаганлиги, автобус 2019 йилда эмас аслида 2013 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди.

Буларнинг барчаси эса мазкур техника 2013 йилда ишлаб чиқарилганлигини англатади. Маълумотларни сохталаштириш орқали юк эгасининг божхона тўловларидан қарийб 965 млн. сўмлик имтиёзларни қўлга киритиш режаси наф бермади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар “Автобус” операциясини фош этишди