22:28 / 25.06.2021
2 340

UzAuto Motors автомобил кузов қисмлари ишлаб чиқаришга ишлатиладиган пўлат листлар ўғирланганини хабар қилди


Талон-торож қилинган пўлат листлар 2030та Nexia-3, 871та Gentra ёки 970та Labo автомашиналари кузов қисмларини ишлаб чиқариш учун етган бўларди.


Жорий йилнинг 12 июнь куни UzAuto Motors’нинг Асака шаҳридаги заводига етказилган юкда пўлат листларнинг бир қисми етишмаётгани аниқланди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, Россияга тегишли «Северсталь» компаниясининг юк вагонлари заводга кириш пайтида кўрикдан ўтказилганда вагондаги юклардан бирининг қадоғи бузилгани маълум бўлган.

«Мазкур ҳолат юзасидан UzAuto Motors АЖнинг комплаенс хизмати томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, вагонга ортилган пўлат листларнинг бир қисми компанияга етиб келгунга қадар, номаълум шахслар томонидан ўғирлангани аниқланди.
Ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқ, ушбу талон-торож қилинган пўлат листлар меъёр сарфига мувофиқ, 2030та Nexia-3, 871та Gentra ёки 970та Labo автомашиналари кузов қисмларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган бўларди», дейилади манба маълумотида.

Келтирилишича, ҳодиса юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасида тўпланган барча материаллар айбдор шахсларни аниқлаш учун ҳамда юклар ташилишида уларнинг хавфсизлиги ва самарали қўриқланишига масъул бўлган ИИВнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг хизмат вазифаларини қонуний бажарганлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун Транспорт прокуратурасига юборилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UzAuto Motors автомобил кузов қисмлари ишлаб чиқаришга ишлатиладиган пўлат листлар ўғирланганини хабар қилди