13:00 / 05.07.2021
1 629

Европа иттифоқи бир марталик пластикдан тўлиқ воз кечди


Бир марталик пластикдан фойдаланишни тақиқловчи қонун 2019 йилда қабул қилинганди. Ушбу қонун Европа иттифоқи давлатларига 2021 йил 3 июлгача бозордан бундай маҳсулотларни олиш ва бошқа ишлаб чиқармаслик мажбуриятини юклаган. Кейинги 12 ой ичида бир марталик пластик буюмларнинг йиғилиб қолган захираларини сотишга рухсат берилади, бироқ кейин тақиқлов тўлиқ кучга киради.

Белгиялик евродепутат Фредерик Риснинг айтишича, бу барча бир марталик пластик ошхона анжомлари – ликопчалар, пичоқ ва санчқиларни ўз ичига олади. Шунингдек, пахтали таёқчалар, пуфаклар, қаҳвани аралаштириш учун пластик таёқчалар, пластик пакетлар ҳам тақиқланади.

Денгиз ва океанларни ифлослантирувчи чиқиндиларнинг 80 фоиздан кўпроғини пластик ташкил қилади. Пластикдан тайёрланган буюмлар кўпинча бир марта ишлатилиб, сўнгра ташлаб юборилади. Уларнинг денгизга тушиши эҳтимоли кўп марта қўлланувчи буюмлар тушишига нисбатан юқорироқни ташкил қилади. Денгиз, океанлар, пляжларда тўпланувчи пластик денгиз жонзотлари ва инсон организмига катта хавф солади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Европа иттифоқи бир марталик пластикдан тўлиқ воз кечди