
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш божхона органлари олдидаги асосий вазифалардан биридир. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан бу борада тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Контрабанда қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан келтирилган қиймати 44,6 минг долларлик компьютер эҳтиёт қисмларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, божхона юк декларацияси ва йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 258,7 млн. сўмлик 560 дона компьютер қувват манбаалари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар