10:53 / 15.07.2021
9 318

Қарши туманидаги боғчада 12 та «ўлик жон» топилди


Куни кеча Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов тизимдаги «ўлик жон»лар, ишламайдиган, аммо маош олаётган ходимлар фош этилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизматига таяниб «Nasafnews» хабар берди.

«Биргина Қарши туманидаги 12-Давлат мактабгача таълим ташкилотида 12 та «ўлик жон» топилди. Эшитаяпсизми, 12 та! Бу ишни қилиш учун одамнинг виждони ўлик бўлиши керак, назаримда», — дея таъкидлаб ўтган А.Алимардонов.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият