«Сатторий иши» бўйича суд жараёни ниҳоясига етди

1 дақиқа ўқиш3.8K
«Сатторий иши» бўйича суд жараёни ниҳоясига етди
Фото: Elmurod Muqimov / YouTube
15 июль куни О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.
Эълон қилинган ажримга кўра, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги О. Сатторийга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилди.

Суд ҳукмининг Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Boboqulov Хamro Xudaymurotovich томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032769 SV сонли реестр билан тасдиқланган «Termiz Eko Ekspress loyiha» МЧЖ раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, «Истиқлол» кўчаси, 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳамда шу куни KSH 032770 SV сонли реестр билан тасдиқланган «Termiz Eko Ekspress loyiha» масъулияти чекланган жамият раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, «Маърифат» маҳалласи, «Истиқлол» кўчаси, 6-уйда жойлашган 44-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шу билан боғлиқ «Termiz Eko Ekspress loyiha» МЧЖ Т.Шопулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига 234.835.000 сўмни ундириш қисми бекор қилинди ва жабрланувчи Т. Шопулатовга ушбу юзасидан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Суд ҳукмининг О. Сатторий ҳисобидан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 183.750 сўм харажатни ундириш қисми бекор қилинди.

О.Сатторийга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан бошлаб ҳисобланиши белгилади. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?