11:47 / 18.07.2021
2 477

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 июль куни ёмғир ёғиши мумкин


«Ўзгидромет» 19 июль, душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10  метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22—24 даража илиқ, кундузи 36—38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22—27 даража илиқ, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12  метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22—27 даража илиқ, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистоннинг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 19 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлигидан огоҳлантирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 июль куни ёмғир ёғиши мумкин