Риштонда 160 млн. сўм алимент ундирилди

Риштонда 160 млн. сўм алимент ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ижро варақасига асосан И.Исмоиловдан ундирувчи О.Исмоилова фойдасига 2 нафар фарзандлари моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бугун 19 июль Қурбон ҳайити арафасида қарздор ота 2 нафар қизларининг вояга етгунларига қадар ҳисобланган 160 млн. сўм алимент пулини ундирувчи О.Исмоилованинг пластик картасига ўтказиб берди.

Шу тариқа, ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига кўра тамомланди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар