21:57 / 20.07.2021
7 534

Сирдарё ва Сурхондарёда террорчилик ташкилоти аъзолари ушланди


Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Сирдарё ва Сурхондарё вилоятида террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Қайд этилишича, 17 июль куни Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда «Катибатул Тавхид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилоти яширин гуруҳ аъзолари ушланди. Мазкур гуруҳ аъзолари мавсумий ишлаш учун Россияга бориб, яширин фаолият олиб бораётган ушбу ташкилот таъсирига тушиб қолган.

Улар яшаш жойларига қайтиб келгач, яқин қариндошлари ва маҳалладошлари орасида радикал қарашларини тарғиб қилиш ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали террорчилик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланган.

Аниқланишича, улар Россияда Сурияда ўрнашиб олган террорчи ташкилотларга молиявий кўмак бериб келган ва келажакда ўзлари ҳам ушбу давлатга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган.

Тезкор тадбир натижасида жиноий гуруҳнинг Боёвут туманида яшовчи 8 нафар ва Сурхондарё вилоятида яшовчи 1 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларнинг уяли телефонлари ҳамда яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарё ва Сурхондарёда террорчилик ташкилоти аъзолари ушланди