«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунда фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Шунга кўра, ҳеч бир шахс вакцина олишга мажбур қилинмайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Республика Бош давлат санитария врачи «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонундаги ваколати доирасида эпидемиологик кўрсаткичлар асосида эмланиши лозим бўлган контингентларнинг (масалан эпидемиологик нохуш ҳудудда ишлайдиганлар, мазкур ҳудудда яшайдиганлар, ушбу ҳудудларга ташриф буюрмоқчи бўлганлар ва бошқалар) эмлаш календарини тасдиқлайди.
Хусусан, ушбу календарда киритилган 13 та эпидемиологик касалликларга қарши эмланиш қаторига Бош давлат санитария врачининг қарори билан эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб коронавирусга қарши профилактик эмлаш ҳам Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига киритилди.
Ушбу эмлаш қўшимча тарзда аҳолининг айрим тоифалари ўртасида доимий равишда ўтказиладиган профилактик эмлашларнинг давомий қисми ҳисобланади.
Шунга кўра, фуқаролар айрим фаолият турлари билан шуғулланиши учун (асосан аҳоли билан кўп мулоқот қилувчи фаолият турлари) коронавирусга қарши эмлашдан ўтиши керак.
Шу билан бирга, Аҳолига эпедемиологик хавфсиз ва қулай шароит яратиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Лойиҳада Бош давлат санитария врачининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунда белгиланган ваколатини фуқароларнинг соғлиғи сақлаш борасидаги асосий қонун ҳужжати ҳисобланган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунда ҳам мустаҳкамлаб қўйиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларининг олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлиги юзасидан тавсияларини инобатга олган ҳолда,
Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш орқали, иш берувчига профилактик эмлашдан ўтишни рад этган ходимларни ишга қўймаслик ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди