15:53 / 28.07.2021
895

Сурхондарё ва Фарғонада фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул сўраган талабалар ушланди

Сурхондарё ва Фарғонада фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул сўраган талабалар ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Фарғона вилоятида Қирғизистонга ўқишга киргизиб, 1-босқични тамомлагани ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериш эвазига 2,5 минг доллар сўраган талаба қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ф.А. исмли шахс Наманган давлат университети талабаси И.П. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни Қирғизистондаги университетлардан бирига Иқтисодиёт йўналиши бўйича ўқишга киритишни ваъда қилгани аниқланган. Шунингдек, улар фуқарога 1-босқични тамомлагани ҳақида маълумотнома тайёрлатиб беришга ҳам келишган ва бунинг эвазига 2,5 минг доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Сурхондарёда ўтказилган тадбирда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали талабаси И.Э. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 54 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбир давомида И.Э.нинг шериги яна бир талаба О.Х. 42,4 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Сурхондарё ва Фарғонада фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул сўраган талабалар ушланди
[/banner_pushhouse