23:20 / 02.08.2021
2 630

Қашқадарёда катта тезликда йўл ёқасидаги дўконга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди


Фото: NasafNews
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида катта тезликда ҳаракатланган Nexia йўл четидаги савдо дўконига бориб урилди. Бу ҳақда NasafNews хабар берди.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳодиса 31 июль куни А-378 Самарқанд—Ғузор халқаро автомобиль йўлининг Қамаши тумани Узун маҳалласи ҳудудидан ўтган 126-километрида юз берган.

1996 йилда туғилган Ш.Э. Nexia’ни ишончнома орқали ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четида жойлашган савдо дўконига бориб урилган. Зарба кучли бўлгани туфайли савдо дўконининг девори қулаб тушган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа юз берган жойда вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган ва йўлнинг бурилиш жойига келганда бошқарувни йўқотган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда катта тезликда йўл ёқасидаги дўконга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди