1 778
Жиззахда ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Кадр: Видеодан скриншот
Жиззах вилоятида юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Унга кўра, Бухородан Тошкентга ҳаракат қилиб келаётган Isuzu русумли юк машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши сабабли юк машинаси шу йўналишда кетаётган «КамАЗ»га бориб урилган.
Бошқарма эълон қилган видеода кўриш мумкинки, бу ҳодиса оқибатида камида бир нафар фуқаро вафот этган.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида Жиззах вилояти ҳудудида чарчоқ аломати сабабли руль бошқарувида ухлаб қолиш оқибатида 33 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, уларда 20 нафар фуқаро вафот этган. 23 нафар фуқаро эса турли даражада жароҳат олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди