11:39 / 10.08.2021
1 575

Ўзбекистонда ярим йилда 5,7 млн истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган


Қайд этилишича, агентлик мутахассислари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш ва ўрганиш жараёнида 5 миллион 700 мингга яқин истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги аниқланди.

Шундан, истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 130 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этди. Бугунги кунга қадар Агентлик саъй-ҳаракатлари билан истеъмолчилар фойдасига 78 миллиард сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ички истеъмол бозорида сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар сотилишининг олдини олиш мақсадида 2020 йилдан бошлаб товарлар назорат харидини ўтказиш ва уларни лабораторияларда текшириш йўлга қўйилган.

“Сифат назорати” кўрсатуви орқали 55 номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилди. Экспертиза натижалари 7 номдаги, хусусан 1та қуюлтирилган сут, 2та томатли кетчуп, 4та пахта ёғи маҳсулотларининг норматив-техник ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланди. 3та пахта ёғи ишлаб чиқарувчи корхонага берилган мувофиқлик сертификати ваколатли орган томонидан бекор қилинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан 2020-2021 йиллар учун иситиш мавсумида 4та иссиқлик марказларида газ босими пастлиги сабабли истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти меъёрларга мувофиқ етказиб берилмагани аниқланган. Натижада, берилган кўрсатмага асосан, 85 мингдан ортиқ абонентларга 10 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилиши таъминланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ярим йилда 5,7 млн истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган