07:30 / 18.08.2021
2 512

Акмал Саидов: «Ҳозир партиялар кўрсатган номзодларнинг ҳеч бири президентликка номзод эмас»

Акмал Саидов: «Ҳозир партиялар кўрсатган номзодларнинг ҳеч бири президентликка номзод эмас»
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида ўтказилган «Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки» мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Сайлов кодексининг талаблари, қоидаларига аниқ риоя қилиниши бўйича фикрларини билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

«Сайлов жараёнларига фуқаролик жамияти институтларини жалб қилишимиз керак. Сайловга тайёргарлик жараёнининг асосий босқичлари бошланди. Бунда, марҳамат, фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик назоратини амалга оширсин.

Қонунчиликда ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бу борада Марказий сайлов комиссиясининг ижобий ташаббусларини эътироф этишимиз керак. Яъни ногиронлар жамияти, бир қатор оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик меморандумларини имзоланди.

Сайлов кодексининг талаблари, қоидаларига аниқ риоя қилиниши кераклигини таъкидламоқчи эдим. Яқиндагина сиёсий партияларнинг ишончли вакилларига гувоҳномалар берилди. Партияларга сайловда иштирок этиш учун имзо варақалари тўплаш бўйича рухсат берилди.

Ҳамма жойда партиялар сайловда қатнашяпти, дейилди. Ҳали қачон қатнашади сайловда? Қачонки Марказий сайлов комиссияси партиялар тўплаган имзоларни текшириб, ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин рухсат берилади. Ўшандан кейин сиёсий партиялар ўзларининг вилоят, туман конференцияларини ўтказади, бўлажак съездга делегатлар сайлайди. Ундан кейин съездда президентликка номзод кўрсатилади.

Ҳозир ҳамма партиялар номзод кўрсатди, дейиляпти. Қаерда ёзилган бунақа норма. Сиёсий партиялар съездларида кўрсатилган номзодларга оид барча ҳужжатларни МСК кўриб чиққандан кейин у ёки бу номзодга гувоҳнома беради. Шундан кейин у номзод ҳисобланади.

Ҳозир Сайлов кодекси бўйича ҳеч қайси партия кўрсатган номзод президентликка номзод эмас. Буни, айниқса, баъзи журналистларимиз билишини истардим. Оммавий ахборот воситалари ҳам муҳим фуқаролик жамияти институтининг вакилларидир. Сиз Сайлов кодексининг бирорта нормасини бошқача талқин қилишга ҳаққингиз йўқ», – дейди Акмал Саидов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Акмал Саидов: «Ҳозир партиялар кўрсатган номзодларнинг ҳеч бири президентликка номзод эмас»
[/banner_pushhouse