11:44 / 24.08.2021
2 702

Наманган давлат университети ўқитувчилари ва талабаси қўлга олинди

Наманган давлат университети ўқитувчилари ва талабаси қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ДХХнинг Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Аниқланишича, Наманган давлат университети талабаси А.Қ. фуқаро А.нинг ўқишини Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидан ўзи таълим олаётган университетга ваколатли танишлари орқали кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 5,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, А.Қ.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирларда, университет ўқитувчилари М.А., ундан кейин Б.А. ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган давлат университети ўқитувчилари ва талабаси қўлга олинди