13:17 / 24.08.2021
1 025

Ота фарзанди таъминоти учун 44,5 миллион сўмдан зиёд алимент тўлади

Ота фарзанди таъминоти учун 44,5 миллион сўмдан зиёд алимент тўлади
Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг 18.07.2011 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Ташпулатов Сабит Сайфуллаевичдан, ундирувчи Балгабаева Гулжамал Мухтаровна фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Ташпулатов олдиндан 5 йиллик алимент пуллари, яъни 44.631,8 минг сўм алимент пулларини Бюронинг Чирчиқ шаҳар депозит ҳисоб рақамига тўлаб берган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, 2020 йилнинг ноябрь ойидаги 6118-сонли Президент Фармонига асосан алимент ижро ҳужжати юзасидан барча алимент олувчиларга банк томонидан текин пластик карточкалари очиб берилган.

Шунингдек алимент олувчилар учун 2021 йилнинг 1 март кунидан бошлаб ушбу пластик карточкаларга алимент пуллари ўтказиш жараёни йўлга қўйилган. Шу сабабли юқорида кўрсатилган ижро иши бўйича 44.631,8 минг сўм алимент пуллари ундирувчининг МИБ томонидан очилган пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ота фарзанди таъминоти учун 44,5 миллион сўмдан зиёд алимент тўлади
[/banner_pushhouse