Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўм маблағини ўзлаштирди

Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўм маблағини ўзлаштирди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки ходими 13 нафар фуқаронинг омонат маблағларини ўзлаштиргани фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида ҳолат аниқланган.

Маълум бўлишича, БХМ бўлими бошлиғи О. Р. омонатчилар томонидан банк кассасига топширилган маблағларни касса киримига расмийлаштирмаган. Шу билан бирга, у фуқароларнинг жамғарма ҳисобварақларига гўёки пул маблағлари киритилгани ҳақида нотўғри маълумотлар киритган.

Текширувда банк ходими ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатгани аниқланган. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган маблағнинг умумий миқдори 1,3 млрд сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда иш доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар