
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Cobalt уриб кетиши оқибатида Matiz ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 7 сентябрь куни Термиз шаҳри Алишер Навоий ва Денов кўчалари кесишган айланма ҳаракатда юз берган. Cobalt айланма ҳаракат орқали йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб ўтаётган Matiz’нинг орқа ўнг томонидан туртиб кетиши натижасида ушбу йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида иккала автомашинада бўлган ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддасига (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши) биноан ҳолатга оид материаллар тўпланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар