
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, кўп қиррали Ўзбекистон—Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишини тилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар