Ўзбекистонга келган Буюк Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди

1 дақиқа ўқиш2.2K
Ўзбекистонга келган Буюк Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди
Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Буюк Британия мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, қуролли кучлар вазири Жеймс Ҳиппи Сурхондарёга борган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 21 сентябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, қуролли кучлар вазири Жеймс Ҳиппи қиролликнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлоу ва бошқа расмийлар ҳамроҳлигида бугун, 22 сентябрь куни Сурхондарё вилоятига борган.
Ўзбекистонга келган Буюк Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди
Делегация аъзоларини кутиб олган вилоят ҳокими Тўра Боболов вазир билан Сурхондарёнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ўзбек-британ қўшма корхоналарининг фаолияти ва сармоя киритиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашган.

Делегация аъзолари Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлаб турувчи Термиз – Ҳайратон кўпригида ҳам бўлишган ва икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари ўртасида ўрнатилган ўзаро ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишган.
Ўзбекистонга келган Буюк Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди
Бундан ташқари, меҳмонлар «Айритом» чегара-божхона постида яратилган замонавий шароитлар билан ҳам танишган. Уларга чегара ҳудудда янгитдан барпо этилаётган Термиз халқаро савдо маркази ва унда чет эллик ишбилармонлар учун яратиладиган қулайликлар ҳақида маълумотлар берилган.
Ўзбекистонга келган Буюк Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди
Маълумот учун, ҳозирда Сурхондарёда Британия сармояси иштирокида 8 та корхона фаолият юритмоқда. 2018-2020 йилларда вилоятга жалб этилган тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг 106,2 миллион доллари ёки 22,6 фоизи бевосита британиялик сармоядорлар ҳиссасига тўғри келган. 2021-2023 йилларда вилоятда Буюк Британия бизнес вакиллари иштирокида 248,5 миллион долларга тенг яна 7 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистонга келган Буюк Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди
Эслатиб ўтамиз, Жеймс Ҳиппи кеча 21 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Ташки ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган ва икки томонлама ҳамкорлик ҳамда кун тартибидаги бошқа масалаларни муҳокама қилган.
Ўзбекистонга келган Буюк Британия қуролли кучлари вазири Сурхондарёга ташриф буюрди
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?