2 554
Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда иш қидираётган ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Россиянинг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда.
Агентлик томонидан тақдим этилган рўйхатда таклиф этилаётган иш ўринларининг энг кўпи арматурачиларга тўғри келаётганини кўриш мумкин (1090 та бўш иш ўрни). Ундан кейинги ўринларда бетон қуювчи (795 та бўш ўрин), электр монтажчи (390 та бўш ўрин) ёрдамчи ишчиларга талаб юқори (348 та бўш ўрин).
Хабарда айтилишича, фуқаролар номига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Унда 2021 йил 1 январга қадар Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматларини кўрсатиш кўзда тутилган. Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналарини очиш режалаштирилганди.
Ўша йилнинг декабрида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Паспорт-виза хизмати ҳамда Москва шаҳрининг Кўп тармоқли миграция маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди. Ушбу ҳужжат Россияда меҳнат қилиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда чиқиш жараёнларини соддалаштириши айтилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди