Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган лочинларни табиатдан ажратиб олиб, пуллашга уринган шахслар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Zamin.uz'га хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги «Камаз» юк автотранспорт воситаси «Сирдарё» чегара божхона постида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Текширувда салондаги спорт сумкасига 8 бош лочин яширилгани аниқланган.
«Қушларга шафқатсизларча муносабатда бўлинган, жонзотлар сумкага уларнинг ҳаёти учун хавфли тарзда зичлаб жойлаштирилган. Шу куни тезкор тадбир Сирдарё туманида ҳам давом эттирилиб, ушбу қушларни сотиб олаётган шахс ҳам қўлга олинди.
Мазкур ҳолатда ушлаб қолинган 8 бош лочин Ўзбекистоннинг 2019 йилда чоп этилган Қизил китобига киритилган ва табиатан камёб ҳисобланади ҳамда уларни овлаш тақиқланган. Лочинларнинг 6таси Қизил китобга Итолғи номи билан киритилган бўлиб, улар тобора йўқолиб бораётган тур ҳисобланади», – дейилади қўмита тақдим қилган маълумотда.
Шунингдек, суриштирувлар давомида қонунбузарлар ушбу қушларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлгани маълум бўлган. Ҳозирда лочинлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақловга топширилди ва мутахассисларнинг доимий назорати остида парваришланмоқда.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин