
«Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (643-сон, 13.10.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази 2022 йил 1 январдан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади ва мустақил фаолият юритади.
Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болаларга паллиатив тиббий хизмат кўрсатиш Марказнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Қарор билан Марказни самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга оид концепция тасдиқланди.
Онкологик ва гематологик беморларга республика бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилган тақдирда уларнинг транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар