10:47 / 18.10.2021
2 053

Қорақалпоғистонга учиб келган фламинголар

Қорақалпоғистонга учиб келган фламинголар
Фото: Видеодан кадр
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида жойлашган «Судоче-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасига пушти фламинголар учиб келди. Ушбу ноёб қушлар галаси Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати ходимлари томонидан қўриқхонага ташкил этилган экспедиция доирасида камера объективига муҳрланган.

Орнитолог олимларнинг фикрича, маҳаллий тилда қизилғоз деб номланувчи фламинго қушлари Қорақалпоғистондан, асосан, учиб ўтиш, узоқ сафар олдидан озиқланиш учун фойдаланади. Лекин қорақалпоғистонлик орнитолог олимлар 2014 йилда Судоче кўллар тизимида олиб борган тадқиқотлар вақтида фламингонинг катта уяловчи колониясини топган эди.

Фламинго Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган 40 турдаги қушларнинг бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонга учиб келган фламинголар