20:17 / 21.10.2021
1 892

Қашқадарёда 9 йил аввал бедарак йўқолган фуқаро ўлдирилиб, далага кўмиб кетилгани аниқланди

Қашқадарёда 9 йил аввал бедарак йўқолган фуқаро ўлдирилиб, далага кўмиб кетилгани аниқланди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Бош прокуратура матбуот хизмати Қашқадарёда 9 йил аввал содир этилган қотиллик фош этилганини маълум қилди. Аниқланишича, 2012 йилнинг 24 январида Қашқадарё вилояти, Косон тумани, «Қорабўйин» маҳалласида яшаган Т.Ғ. ўзига тегишли Nexia-2 автомашинасида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Т.Ғ. бошқарувидаги автомашина Самарқанд шаҳар, «Маданият» маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг орқа томонидан топилган ва ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бедарак йўқолган Ғ.Т.нинг автомашинасини кўздан кечириш давомида автомашинанинг турли жойларидан жами 14 дона бармоқ, кафт излари олинган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида жиноят фош этилган.

Терговда аниқланишича, М.О., Т.А. ва Д.С. бедарак йўқолган Ғ.Т.ни қасддан ўлдириб, унинг жасадини Чироқчи тумани, «Шўрбозор» маҳалласи ҳудудида жойлашган захирадаги дала майдонида кўмиб, автомашинасини Самарқанд шаҳар, «Маданият» маҳалласи, «Нарпай» кўчасидаги кўп қаватли уйнинг орқа томонига ташлаб кетгани аниқланган.

М.О., Т.А. ва Д.С.нинг содир этган жиноятлари уларнинг иқрорлик кўрсатувлари, жиноят содир этилган жойда аниқланган бармоқ излари, кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш ва юзлаштириш тергов ҳаракатлари ҳамда бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган.

Ушбу жиноят иши юзасидан 3 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, барчасига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Хабарда айтилишича, айни пайтда жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 9 йил аввал бедарак йўқолган фуқаро ўлдирилиб, далага кўмиб кетилгани аниқланди